Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири ўринбосари: Коррупцияга қарши самарали сиёсат юритиш энг долзарб масала бўлиб қоляпти
Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш: ютуқлар ва устувор вазифалар» мавзусида ўтказилган халқаро медиа-форумда Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш долзарб масала эканига тўхталди.
«Коррупцияга қарши туриш, коррупцияга қарши самарали сиёсат юритиш мамлакатимиз учун энг долзарб масала бўлиб қоляпти. Шу билан биргаликда, шуни тан олиш керакки, коррупция кўплаб мамлакатлар учун муаммо ҳисобланади ва Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.
Турли халқаро рейтинглардаги Ўзбекистоннинг жойлашган ўрни ҳам бу ҳақда гувоҳлик бермоқда. Хусусан, Transparency International ташкилотининг Коррупцияни идрок этиш индекси рейтинги (рейтингда Ўзбекистон 158-ўринда жойлашган). Шу сабабдан Ўзбекистон ушбу долзарб муаммони комплекс ёндашувни қўллаган ҳолда ҳал этишга киришди», дея Худоёр Мелиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазир ўринбосари ўз нутқи давомида Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган давлат хизматлари статистикасини келтирди.
«Адлия вазирлиги ҳузурида фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири мослашувчан, қулай, шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш орқали бюрократизм ва коррупцияга барҳам бериш бўлган Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. Ҳозирги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан 129 турдаги давлат хизматлари кўрсатиляпти. 2020 йилга бориб Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган давлат хизматлари миқдори 160тага етади.
2019 йилнинг ўзида 9,5 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Бу 2018 йил кўрсаткичидан 2 марта кўпроқ», дейди Худоёр Мелиев.
Мавзуга оид
11:57 / 29.04.2026
АЭСларнинг “қайтиши” уранга талабни ва бу соҳага инвестиция заруратини оширмоқда — Худоёр Мелиев
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025
Украинада коррупция можароси: “Энергоатом”да истеъфолар
19:38 / 30.09.2025