Илҳом Неъматов Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларидаги миналар зарарсизлантирилиши қачон якунланишини айтди
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Kun.uz'га берган интервьюсида Ўзбекистоннинг айрим қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларидаги мина майдонларини зарарсизлантирилиши билан боғлиқ ишлар қайси босқичда эканлигини маълум қилди.
«Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида икки томонлама комиссия тузилган. Ушбу комиссиялар махсус ташкилотлар билан биргаликда иш олиб боришяпти. Бу соҳада иш кетяпти. Учрашув мунтазам равишда бўляпти. Яқинда буниям якунлаймиз. Менимча, янаги йилга бу ишни якунласак керак», дейди Илҳом Неъматов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон Тожикистон билан чегаранинг тоғли қисмларига миналар жойлаштирган бўлиб, ўшанда расмий Тошкент бундай ҳаракатларни Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангариларининг мамлакат ҳудудига киришига тўсқинлик қилиш билан изоҳлаган. Тожикистон миллий мина маркази маълумотларига кўра, ўтган 20 мобайнида 374 нафар тожикистонлик пиёдаларга қарши миналар портлаши оқибатида ҳалок бўлди, яна 485 нафар тожикистонлик жароҳат олди. Қайд этилишича, фожиалар нафақат Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида, балки республика ичкарисида ҳам юз берган.
Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Тожикистон Республикасига ташрифи давомида ўзаро чегара ҳудудини миналардан тозалаш бўйича келишувларга эришилганди, шундан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари ўртасида давлат чегарасини миналардан тозалаш бўйича келишувни имзоланиб, проффесионал ишчи гуруҳ тузилгани, ушбу амалиётни муваффақиятли тугаллаш учун тахминан 600 миллион АҚШ доллари талаб этилиши ва чегарани миналардан тозалаш 2019 йил охирига қадар давом этиши айтилганди.
2018 йилнинг октябрида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг Панжикент ва Самарқанд шаҳарлари йўналишида миналардан тозалаш ишлари олиб борилаётгни, тожикистонлик мутахассислар ўзбек сапёрларига чегарани миналардан тозалашда ёрдам беришаётгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024