Курманов: «Эртанги сайлов халқ ҳақиқий депутат ва популистни таниб олиши учун муҳим»
МДҲ парламентлараро ассамблеяси бош котиби раҳбарлигидаги миссия сайловларни кузатиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
22 декабр куни вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш учун Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги парламентлараро ассамблеяси бош котиби Дмитрий Кобицкий раҳбарлигида 37 нафар вакил ташриф буюрди.
Дмитрий Кобицкийнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда сайлов билан боғлиқ барча жараёнлар МДҲ парламентлараро ассамблеяси вакиллари томонидан мониторинг қилиб борилган, халқаро стандартларга мувофиқлиги ўрганилган. Мазкур мониторинг якунлари бўйича юридик хулоса вакилларни қабул қилган сенатор Алишер Курмановга тақдим этилди.
“Ўзбекистондаги ўзгаришларни бутун дунё ҳамжамияти, биз ҳам кузатиб боряпмиз. Ижобий янгиликлар кўп. Янги таркибда шаклланадиган парламентнинг миссияси шуки, бу ўзгаришлари давом эттиришда улар асосий ташаббускор бўлиши лозим”, ─ дейди бош котиб Дмитрий Аркадьевич.
Сенатор Алишер Курманов Ўзбекистонда сиёсий жараёнларга медианинг таъсири ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Яқинда сайловларни ўтказган Буюк Британияда ҳам медиа ва ижтимоий тармоқларнинг сиёсий жараёнларга таъсири сезилди. Ўзбекистон ҳам бу ҳолдан мустасно эмас. Телеграм мессенжерининг ўзи ҳам катта медиа платформага айланган. Юзлаб каналлар, блоглар бор унда. Бу сиёсий партиялар ўз ташвиқотини қандай ва қаерда олиб бориши кераклигини кўрсатиб берди”, ─ дейди у.
Шунингдек, сенатор Ўзбекистондаги сайловлар учун янгилик бўлган сиёсий дебатларга ҳам муносабат билдирди.
“Сиёсий дебатлар тенденциясининг кириб келиши оқ-қора телевизорга ўрганган одамнинг рангли телевизорни кўра бошлашига ўхшайди. Таассурот ҳам худди шунақа. Жуда жиддий масалаларда муҳокамалар бўлди, депутатлар керакли жавобни бера олмай қолган вазиятларни ҳам кўрдик. Бу керакли ўзгариш. Партиялар шунақа тарзда мослашиб боради. Дебатларнинг, сайловнинг халқ учун ҳам аҳамияти катта. Бу халқ муаммо учун чиндан жон куйдирадиган ҳақиқий депутат ва популистни таниб олиши учун муҳимдир”, ─ дея қўшимча қилди Курманов.
Мавзуга оид
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024