Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг Sawada Holdings компанияси Asia Alliance bank капиталига инвестиция киритади
Япониянинг Sawada Holdings компанияси Asia Alliance bank капиталига инвестиция киритади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 3-иловасида япониялик ҳамкорлар билан амалга ошириладиган лойиҳалар тасдиқланган.
2019 йилнинг декабр ойида Японияга амалга оширилган расмий ташриф доирасида мазкур илованинг 37-бандида Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Япониянинг Sawada Holdings компанияси энг йирик мулкдори таъсисчилигидаги H.I.S. Co. LTD компанияси томонидан Asia Alliance bank капиталига инвестиция киритиш юзасидан келишув имзоланган.
Билдирилишича, бугунги кунда инвестор томонидан банкнинг молиявий ҳолати ўрганилаётган бўлиб, ушбу жараён якунлангач, нарх бўйича қўшимча музокаралар олиб борилади.
Якуний битим имзоланганидан сўнг, маълумотлар оммавий ахборот воситалари, агентликнинг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоғи орқали эълон қилиниши айтилади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026