Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзЛиДеП Абдулла Ариповни Ўзбекистон бош вазирлигига номзод сифатида кўрсатди
Бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мажлисни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов олиб бормоқда.
Сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаб, мамлакат тарихида тўртинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди.
Йиғилишда Конституциянинг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи сиёсий кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди илгари сурилди ва номзод маъқулланди.
Асосий қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Бундан олдин, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари лавозимига партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов номзоди тасдиқлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
14:00 / 26.06.2026
«Ҳар уч сўмнинг бири назоратдан ташқарида қоляпти» – ЎзЛиДеПда яширин иқтисодиёт масаласи муҳокама қилинди
17:23 / 12.05.2026
Қуёш панели ўрнатган корхоналардан электрнинг харид нархи пасайтирилиши мумкин
17:55 / 17.04.2026