Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди
2020 йил 20 январь куни соат 02:30ларда Хоразм вилояти Янгибозор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи, Шовот туманида яшаган, 1988 йилда туғилган А.О. “Нексия-3” русумли автомобилни Шовот-Урганч йўналишида бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган.
Натижада ҳайдовчи А.О. бош қисмидан тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳушёрлик ва интизомни ёқтиради, буни ҳар доим ёдда сақланг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026