Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг Россияга ташрифи давомида АЭС бўйича асосий шартнома имзоланадими?
Тошкент шаҳрида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вазир биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Илҳом Неъматовнинг маълум қилишича, “Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёвнинг Ўзбекистонга яқин кунларда ташрифи кутиляпти. Шунингдек, у Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи давомида АЭС қурилиши бўйича шартнома имзоланишига доир саволга жавоб қайтарди.
“Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёвнинг Ўзбекистонга яқин кунларда ташрифи кутиляпти. АЭС қурилиши бўйича шартномани имзолаш учун кўп ўрганиш керак. Кўп иқтисодий, техник томонлари бор. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда ўрганиляпти. Ҳозирги кунда бунга тайёргарлик кўриляпти. Агар улгурадиган бўлсак, албатта имзоланади”, - деди Илҳом Неъматов.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида АЭС қурилишида ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзоланганди. Унга кўра, «Росатом» Ўзбекистонда ВВЭР-1200 реактор қурилмасига эга «3+» авлоддаги иккита энергоблокдан иборат мажмуа қуради.
АЭС қурилишини 2022 йилда Жиззах вилояти ҳудудидаги Тузкон кўли яқинида бошлаш режалаштирилган.
Аввалроқ, Лихачёв журналистлар билан суҳбатда корпорация 2019 йил охирига қадар АЭС қурилиши бўйича асосий шартномани имзолаши ва 2020 йил бошида станция қурилиши майдонида ишлар бошланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:10
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026