Ўзбекистон | 16:28 / 16.03.2020
24667
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бугун ва эртага республика ҳудудида жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража, мамлакат шимоли, жануби ва чўл зонасида 26-28 даражагача исийди.

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, чоршанба куни республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво аввалгидек ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Каспий денгизи ҳудудидан ҳаракат қилаётган кам нам ҳаво оқимининг кириши сабабли кечаси ва эрталаб айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди ва 18-23 даражани ташкил қилади.

Пайшанба куни бутун республика бўйича об-ҳавонинг қуёшли бўлиши ва ҳароратнинг 23-25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Жума ва шанбада Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудидан яна нам ҳаво оқими киради, натижада шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий туманларда 20 март куни, марказий, жанубий ва шарқий туманларда 21 март куни айрим жойларга ёмғир ёғади. 

Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Шу кунларда ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.

Мавзуга оид