Озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди - «Ўзбекозиқовқатхолдинг»
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан аҳолида туғилаётган савол бўйича баёнот берди
Озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда, деб хабар берди “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд экани айтилади.
Таъкидланишича, мамлакатда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Четдан какао ва қаҳва донлари, цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.
Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев маҳсулот етмай қолиши ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз эканини билдирганди.
Мавзуга оид
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:59 / 20.10.2024
ЖССТ саломатлик учун хавфли бўлган 5 турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди
11:40 / 18.10.2024