Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда Ҳазорасп туман ҳокими биринчи ўринбосари, Питнак шаҳар ҳокими Ойбек Бобоев сўзга чиқди ва бир неча йиллардан буён Тупроққалъа аҳоли яшаш пункти ва Питнак шаҳри аҳолиси Ҳазорасп тумани маъмурий марказидан узоқдалиги туфайли қийналиб келаётгани, келиб тушаётган муаммоларнинг 90 фоизи шу билан боғлиқ эканини таъкидлади.
Сессияда Хоразм вилояти ҳокими зиммасига «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Тупроққалъа туманини ташкил этиш таклифини кўриб чиқиш ва Олий Мажлисга таклиф киритиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиш вазифаси юклатилди.
Ўртага қўйилган масала юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Сессия якунида муҳокама этилган масала юзасидан Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг қарори қабул қилинди.










