Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп қаватли хонадонларга етказилаётган ичимлик суви 45 хил сифат назоратидан ўтказиляпти - вазирлик
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги махсус штабида ташкил этилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари карантин даврида аҳолига узлуксиз сув таъминотини етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров кўп қаватли хонадонларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифат назорати бўйича берилган саволга жавоб берди.
«Сув таъминот корхоналари томонидан меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ичимлик сувнинг сифати O`zDst 950:2011 «Ичимлик сув. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» стандартига асосан мониторинги ҳар куни марказий ва объект лабораториялари базасида ўтказилмоқда.
Стандарт бўйича микробиологик, ва кимёвий кўрсаткичлар таҳлиллари 45та кўрсаткичлар бўйича олиб бориляпти. Сув таъминоти корҳоналарининг марказий лабораториялари сувларни сифатини назорат қилиш бўйича санитария-эпидемиология идоралари билан келишилган иш режасига эга.
Сув таъминоти қорхоналари аҳолини эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз, кимёвий таркибда зарарсиз ва қулай органолептик хусусиятларга эга сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда, жумладан, сув таъминоти корхоналари кучайтирилган иш режимига ўтказилган. Республикадаги 45та сув тозалаш, 10578та сув олиш, 477та гуруҳли сув олиш, мингдан ортиқ сув тақсимлаш иншоотларида ичимлик суви зарарсизлантириш ускуналари билан хлор ёки ультрофиолет нурлари билан зарарсизлантириляпти.
16та ичимлик сув билан таъминлайдиган корхоналарнинг лабораториялари фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 48та объектда кузатув лабораториялари ишламоқда. Республика бўйича ичимлик суви намуналарини оладиган 196 мингта назорат қиладиган шохобчалар ташкил этилган. Сув сифати стандартга жавоб бермаса, ўша сув тармоғида эксплуатация гуруҳи ёрдамида профилактика ишлари ўтказилади ва ишлар тугаши билан лабораторияда қайтадан сув намунаси олиниб таҳлил ўтказилади. Сув тармоқларида профилактика ишлари олиб борилаётганда аҳолига ичимлик сувини махсус автотранспортда (автоводовоз) етказиб бериш ишлари ташкил қилинади», деди Сайифназаров.
Мавзуга оид
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
12:18 / 19.03.2026
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
09:06 / 03.01.2026
Ҳиндистонда ифлосланган ичимлик суви туфайли 9 киши вафот этди
09:56 / 27.11.2025