2020 йил 24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси республика ичидаги барча авиақатновлар номаълум муддатга бекор қилиниши ҳақида хабар берди.

Авиакомпания мижозлардан ушбу вазиятни тушунишни сўраган, шунингдек, қатновлар қайта тикланганидан кейин авиачипталарни исталган санага қайта брон қилиш имконияти мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтган.

“Сизга кейинги ўзгаришлар ҳақида хабар бериб турамиз. Янгиликларни uzairways.com веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг”, - дейилади авиакомпания маълумотида.

Бундан олдин, Тошкент шаҳрига ҳар қандай транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилиши айтилганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» республика бўйлаб йўловчи ташиш фаолиятини тўхтатди