Жамият | 08:09 / 26.03.2020
14347
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ИИББ ички ишлар ходимларига бўйсунмай қочиб кетган Nexia ҳайдовчиси бўйича расмий маълумот берди

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси билан баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашина жарима майдончасига жойланди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда оқ Nexia ҳайдовчиси ички ишлар ходимларига бўйсунмай қочиб кетгани тасвирланган видеолавҳа жойлаштирилди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, ушбу видеотасвирлар жорий йилнинг 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси соат тахминан 02:00да Яшнобод тумани Шаҳрисабз кўчасида тасвирга олинганлиги аниқланди.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан хизматга жалб қилинган Патруль-пост хизмати ходимлари ўз хизмат йўналиши бўйича фаолият юритаётган вақтда, оқ рангли Nexia русумли автомобиль эгаси 27 ёшли А.Х. ички ишлар ходимлари томонидан тўхташ ишораси кўрсатилганига қарамасдан, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашина жарима майдончасига жойланди, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид