Бухорода 28 апрелга ўтар кечаси кузатилган кучли шамол оқибатида 41 нафар киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотида келтирилган.
«Шундан, 32 нафарига енгил, 7 нафарига ўрта ва 1 нафар фуқарога оғир тан жароҳати етди», дейилади Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборотида.
Енгил ва оғир тан жароҳати етган 8 нафар фуқаро тиббиёт муассасасига ётқизилган. 32 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйга жавоб берилди.
- Дастлабки хабарларда ҳодиса оқибатида камида 30 киши жароҳатлангани ва бир киши вафот этгани айтилганди.
Шунингдек, етказилган талофатни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор вилоят штаби тақдим қилинган дастлабки маълумотларга кўра, вилоят бўйича жами 5293 та объектнинг 378 минг 238 кв.метр том қисмида шифер қопламалари, 1630 кв.метр бино ва деворлари, 15415 дона эшик ва деразаларига шикаст етди. Жумладан:
- 12та соғлиқни сақлаш объектида 7260 кв.метр том қисмининг шифер қопламалари, 320 кв.метр бино ва деворлари, 190 дона эшик ва деразаларига;
- 52та умумтаълим мактабларининг 10 минг 400 кв.метр том қисмининг шифер қопламаси, 92 дона эшик ва ромлари;
- 43та мактабгача таълим объектларининг 2 минг 647 кв.метр том қисмининг шифер қопламалари, 38 дона эшик ва дераза ромлари;
- 63та кўп қаватли уй-жойларнинг 18 минг 378 кв.метр том қисмининг шифер қопламалари, 15 дона эшик ва дераза ромлари;
- 4800та якка тартибдаги аҳоли уй-жойларининг 336 минг кв.метр том қисмининг шифер қопламалари, 14 минг 400 дона эшик ва дераза ромлари;
- 220та нотурар объектлар (савдо дўконлари, маъмурий бинолар в.ҳ.к)нинг 15 минг 400 кв.метр том қисмининг шифер қопламалари ва 660 дона эшик ва дераза ромлари;
- 3та маданий мерос объектининг 420 кв.метр том қисмининг шифер қопламалари, 1 минг 200 кв.метр бино ва деворлари, 20 дона эшик ва дераза ромларига;
- 11та спорт объектининг
















