Жамият | 10:17 / 13.05.2020
11137
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда тўрт ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 12 май куни соат 19:00ларда Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Қаландўрман қишлоғи ҳудудидан ўтган ички 4К-928 автомобиль йўлининг 3-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1998 й.т. А.С. “Матиз” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган 2008 й.т. З.Ў.нинг қўлидан чиқиб кетиб, йўлга югуриб чиққан пиёда, 2016 й.т. М.Ж.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда, вояга етмаган 4 ёшли М.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, аҳоли яшаш жойларида транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмаслигингизни, пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишингизни, пиёдалар эса белгиланмаган жойларда ҳаракатланмаслигингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид