Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги кунда қайд этилган ҳолатларнинг 42,4 фоизида (4116 киши) касалликнинг клиник белгилари кузатилмаган. Бир кун олдин Россияда 9200 кишида вирус аниқланганди, бу 2 майдан буён қайд этилган энг минимал кўрсаткич бўлди.

Ўтган кун давомида 4207 киши соғайган (жами 67373 киши). Касалланиш ҳолатларининг қайд этилиши борасида Москва етакчилик қилмоқда - бир кунда 3855 ҳолат. Пойтахтда шу вақтгача қайд этилган жами ҳолатлар - 142 824тага етган.

Россия бўйлаб шу вақтгача қайд этилган ҳолатлар сони эса 281 752тани ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич билан Россия энг кўп касаллар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди - биринчи ўриндаги АҚШда 1,5 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 90 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Россияда ўлимлар сони 2 631тага етган, бу касаллик кўп қайд этилган мамлакатлар ўнлигида ўлимлар сони бўйича энг паст кўрсаткичдир. Сўнгги бир кунда 94 бемор Covid-19 туфайли вафот этган, шундан 71 ўлим Москвада қайд этилган.

Россия: Коронаинқирознинг плюс ва минуслари

«Биз ҳаммамиз кутган барқарорлик даражаси келмоқда. Айтган бўлардимки, биз ўсишни тўхтатдик.

Барқарорлашув бутун мамлакат бўйлаб кузатилмоқда. Барча регионлар вазият барқарорлашишига эришди, бу одамлар ўз соғлиги ҳақида қайғураётгани натижасидир», деди Попова якшанба куни «России 1» эфирида. У кундан кунга пасайиш қайд этилаётганини таъкидлаган.

Россияда коронавирусдан ўлим даражаси жуда паст. Бунга қандай «эришилмоқда»? 

Москва областида иш бошланди

Москва областида коронавирус туфайли жорий этилган айрим чекловлар 18 май кунидан бекор қилинади. Ҳудуд раҳбари Андрей Воробьев душанба куни регионда саноат корхоналари ва қурилиш жойларида иш бошланишини маълум қилди.

Москва яқинидаги Одинцово паркида велосипедчилар 
ВЯЧЕСЛАВ ПРОКОФЬЕВ/ТАСС