Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла 1 млрд долларлик олтинини қайтариш мақсадида Англия банкини судга берди
Венесуэла марказий банки коронавирусга қарши курашни молиялаштириш учун Англия банкида сақланаётган 1 млрд доллардан кўпроқ қийматдаги олтинини қайтариш мақсадида банкка қарши Лондон судига ариза топширди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, расмий Каракас апрелда Англия банкига у ерда сақланаётган олтинларни қайтариш ва уларни сотиш мақсадида сўров жўнатган. Суд ҳужжатида таъкидланишича, Венесуэла ҳукумати қўлга киритилган маблағларни БМТдан коронавирусга қарши кураш учун ёрдам, жумладан дори-дармон, тиббий қурилмалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиш мақсадида БМТнинг Тараққиёт дастурига ўтказмоқчи бўлган.
Англия банкида Венесуэлага қарашли 31 тонна олтин сақланади. Венесуэла ҳукумати олтиннинг бир қисмини қайтаришга бир неча бор уринган, бироқ банкнинг рад жавобини олиб келган. Жумладан, банк 2018 йилда Венесуэла президенти Николас Мадуро давлатга тегишли олтинларни эгаллаб олиб, ўз шахсий манфаатлари учун ишлатиши мумкинлиги хавотирида 550 млн долларлик олтинни қайтаришдан бош тортган.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026