Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда илк 5G тармоғи ишга туширилди
Tele2 телекоммуникация компанияси 24 май куни Швецияда янги авлоддаги мобил алоқа тармоғи 5G’ни биринчи бўлиб ишга туширди.
Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинган.
Тармоқнинг биринчи антенна мачталари Стокҳолм, Гетеборг ва Мальмё шаҳарларида ўрнатилган.
Янги технология ахборотни 1 Гб/сония тезлик билан узатишни таъминлайди, бу эса 4G тармоғидан деярли 4 марта тезроқдир. Бироқ айни вақтда мавжуд телефонлардан аксарияти янги мобил алоқанинг барча устунликларидан фойдаланиш имконига эга эмас. Tele2’нинг чекланмаган интернетдан фойдаланувчи мижозлари 5G тармоғига автоматик тарзда уланади.
Таъкидлаш жоиз, Tele2 бу борада ўзининг рақобатчилари - Telia ва Ericsson компанияларини бир кунга ортда қолдирди. Ушбу компаниялар 5G тармоқлари 25 майдан ишга туширилади.
Бу орада Кироллик технология университетининг радиотехника бўйича профессори Енс Сандернинг таъкидлашича, оддий фойдаланувчи 5G тармоққа ўтишда катта фарқни сезмайди. Янги авлоддаги тармоқ саноат – умумий тармоққа уланган қурилмалар, ҳайдовчисиз автомобиллар ва кучли тармоқни талаб қилувчи бошқа жараёнлар учун катта аҳамиятга эга.
Мутахассиснинг таъкидлашича, 5G тармоғи сигнал етарлича кучли бўлмаган жойларда мобил алоқа билан копланганлик сифатини яхшилай олмайди.
5G тармоғи юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлиб, унда ахборотни узатишдаги рекорд тезлик 25 Гб/сонияга етган. Бундай тезлик 8K (Ultra HD) сифатдаги видеони реал вақт режимида трансляция қилиш имконини беради.
Таъкидлаш жоиз, 5G тармоғини синов режимида ишга туширган илк давлат айнан Швеция ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026
Швециядан 20 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
18:41 / 28.03.2026