Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш режалаштирилмоқда
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иккинчи ўқишда муҳокама қилинган янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Парламент сайтида хабар қилинишича, халқаро принцип ва илғор тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш, аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳисобланади.
Қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқиш чоғида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тақдим этилган лойиҳа таҳрири депутатлар ўртасида кўплаб саволлар келтириб чиқарди.
Хусусан, малака сертификатини бериш, аудитор тўғрисидаги маълумотлар аудиторлар реестрига киритилмаган ва ваколатли органнинг веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, мазкур фаолият билан шуғулланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги, шунингдек алоҳида моддада баён этилган асосий тушунчалар депутатлар тортишувига олиб келди. Айрим депутатлар аудиторлик ташкилотлари тадбиркорлик субъекти деб ҳисобланиши ёки бундай эмаслиги борасидаги ўз фикрларини баён қилдилар.
Депутатларнинг кўпчилик овози билан қонун лойиҳаси такомилга етказиш ва Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига иккинчи ўқишда қайта киритиш учун қўмитага қайтарилди.
Мавзуга оид
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
11:50 / 13.06.2024