Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби белгиланди
Диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими хабар қилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига қабул:
2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
паспорт (электрон шаклда);
аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.
Олий диний таълим муассасаларига қабул:
Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига 2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам);
Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
паспорт (электрон шаклда);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.
Мавзуга оид
16:12 / 09.01.2026
Имом-хатиблар орасида олий маълумотлилар улуши 80 фоизга етказилади
14:48 / 10.11.2025
Эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
12:38 / 16.09.2025