Абитуриентлар 5тагача таълим йўналишини танлаши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

















