Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Telegram мессенжерини блоклаш бекор қилинди
Роскомнадзор 2018 йил апрелда Telegram ФХХга хабарларни шифрдан чиқариш бўйича маълумотни тақдим этишни рад этгани учун мессенжерни Россия ҳудудида блоклашга киришганди.
Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасини назорат қилиш федерал хизмати (Роскомнадзор) Telegram мессенжерини блоклашни бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
"Телеграмм асосчисининг терроризм ва экстремизмга қарши курашишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларини ижобий баҳолаймиз. Роскомнадзор бош прокуратура билан келишган ҳолда Телеграмм мессенжерини чеклаш бўйича талабларни олиб ташлади", – дейилади Роскомнадзор хабарида.
Роскомнадзор 2017 йил ёзида Telegram мессенжерини ахборот тарқатиш ташкилотчилари реестрига киритганди. Хизмат 2018 йил апрелда Telegram ФХХга хабарларни шифрдан чиқариш бўйича маълумотни тақдим этишни рад этгани учун мессенжерни Россия ҳудудида блоклашга киришганди.
Гарчи мессенжерни блоклаш ишлари самарали бўлаётганлиги айтилса-да, Telegram шу кунгача қийинчиликсиз ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
18:11
Telegram иловасининг қисқа ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
10:50
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
20:44 / 13.07.2026