Пандемия сабабли, бу йилги тест синовлари истисно тариқасида мажбурий фанларсиз, фақат танланган бакалавриат йўналишларига мос 2та мутахассислик фанидан ўтказилади.

Абитуриентлар иккита фандан 30тадан, жами 60та тест топшириғини бажарадилар. Биринчи блокдаги фан бўйича ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл, иккинчи блокда 3,1 балдан берилади. Максимал балл 189га тенг.

Фанлар мажмуаси билан қуйидаги pdf файлни юклаб олиш орқали танишиш мумкин:

Бу йилдан бошлаб абитуриентлар ҳужжат топширишда 5та йўналишни танлашлари мумкин. Бунда биринчи (3,2 балл) ва иккинчи (3,1 балл) фанлар бир-бирига мос бўлиши талаб этилади.

Ҳарбий ОТМларга кириш имтиҳонларида тест олинадиган фанлар мажмуаси ҳам белгиланди:

Маълум қилинишича, “Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун абитуриентлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишда дастлаб ҳудудларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасасига мурожаат қилади.

Бакалавриатнинг қуйидаги 13та таълим йўналишига ўқишда киришда битта фандан тест ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади:

132та йўналишда эса абитуриентлар тест синовларисиз, фақат касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинади.