Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига кўра, хориждаги абитуриентлар тестлар бошланишидан камида уч ҳафта олдин келишлари лозим.

Улар карантин талабларини тўлиқ бажарганларидан сўнг, Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги тақдим этган хулосалари асосида тест синовларига киритилади.

Мазкур тартиб юзасидан Давлат тест марказининг Kun.uz`га берган изоҳига кўра, абитуриент имтиҳонгача уч ҳафта бўлган муддатда Ўзбекистонга қайта олмаса ёки карантинда сақланган вақтида унда вирус аниқланса, кириш имтиҳонларида иштирок эта олмайди.