Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига «Акфа Университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Хусусан, лойиҳада Университетга Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Унқўрғон ҚФЙ, Парвоз МФЙ ҳудудида жойлашган, Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» МЧЖ балансида бўлган 29,48 га ер майдонини доимий фойдаланишга ажратиб бериш назарда тутилган.

«Муносабат» кўрсатувининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган навбатдаги сонида иқтисод фанлари доктори Барногул Санақулова Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарори лойиҳасига муносабат билдирди.

Қарорда Акфа университетига Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда университетга замонавий ўқув бинолари, ўқув-амалиёт бинолари, кампуслар, спорт иншоотлари қуриш ва жиҳозлаш учун Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Унқўрғон ҚФЙ, Парвоз МФЙ ҳудудида жойлашган, Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» МЧЖ балансида бўлган 29,48 гектар ер майдонини доимий фойдаланишга ажратиб беришни таъминлаш айтилган.

«Аввало, шундай муҳим қарорларни муҳокама қилиш имконига эга бўлганимиздан хурсандман. Лекин ҳозир бу ерда ҳар бир гектари қиммат баҳоланадиган ер ҳақида гап кетяпти.

Қайси халқаро университет, Cambridge ёки Oxford билан ҳамкорлик қилишининг аҳамияти йўқ, Акфа университети ҳам хусусий ташкилот ҳисобланади. Бу ерда мақсад пул тикиш ва ундан фойда олиш», - дея қайд этди Барногул Санақулова.

Иқтисодчи «Агар шундай бўлса, мен ҳам хусусий университет очишим ва давлатдан 30 гектар ер ва солиқ имтиёзлари сўрашим мумкинми?», - деган фикрни билдирди.