Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди ва Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосарини сайлаш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди. Унга кўра, сенатор Робахон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайлангани ва Олий суднинг икки судьяси ўзгаргани маълум қилинган.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 16-моддаларига мувофиқ, Сенат кенгаши Робахон Анваровна Маҳмудовани 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайлаш ва шу муносабат билан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Робахон Маҳмудова шу йилнинг январида Фарғона вилоятидан сенатор этиб сайланган, кейинроқ Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозомига сайланганди.
Шунингдек, Баҳром Абдувалиевич Тангабаев ўн йил муддатга, Ибрагим Мирзарахимович Алимов муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайланган.
Ўз навбатида Хуршид Искандарович Қосимов ва Алишер Абдухалимович Жалилов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 12 октябрдаги СҚ-520–III сонли Қарорининг 1-бандидаги «маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин», дейилади ЎзАда матни келтирилган қарорда.
Маълумот учун, Хуршид Қосимов 2017 йилда 10 йил муддатга, Алишер Жалилов эса 2019 йилда 10 йил муддатга Олий суди судьяси лавозимларига сайланганди.
Мавзуга оид
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
11:32 / 15.10.2024
“Давлат маблағларига қилинган тажовузни Ватанга хиёнат сифатида баҳолаймиз” - Робахон Маҳмудова
14:44 / 21.09.2024
Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди
21:57 / 23.07.2024