Жиззах вилояти ҳокимлиги кимни алдамоқда: Бахмалда фермерларнинг ерлари олиб қўйилишига президент қарорининг алоқаси йўқ!

Kun.uz сайти мухбирлари Бахмал туманида фаолият кўрсатаётган фермерлар мурожаатига асосан мазкур туманда бўлиб, журналист суриштируви ўтказди. Ўрганиш натижаси ўлароқ «Бахмалда фермерларнинг ери товон тўланмасдан итальянларга берилмоқда: депутатлар кимнинг фойдасига қўл кўтаришган?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

18 июль куни Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайтида ушбу мақолага раддия билдирилди.

Раддияда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4670-сонли қарорига мувофиқ «BMB-TRADE GROUP» компанияси ва Италия давлатининг «OPERA SRL» компанияси ҳамкорлигида Бахмал туманида «BMB-OPERA ZAFFERANO» МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси ташкил этилгани, ушбу қўшма корхона 2020-2022 йилларда доривор ўсимликларни етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчилар рўйхатига заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси ташаббускори сифатида киритилгани айтилади.

Эътибор қилинг, юқорида тилга олинган Президент қарорида асосий турдаги доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар рўйхати ҳам эълон қилинган. Таассуфки, мазкур рўйхатга кўра Жиззах вилояти, хусусан Бахмал туманида аччиқ эрмон, доривор лимонўт, катта зубтурум, қалампир ялпиз,