Андижонда ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб янги газ ҳисоблагич портлаб кетди. «Ҳудудгазтаъминот» нима учун бундай бўлганини тушунтирди
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги фавқулодда ҳолат тўғрисида хабар тарқалди. Унда "Технопарк" МЧЖнинг "ақлли" газ ҳисоблагичи ўрнатилганидан 2,5 соат ўтгач портлагани айтилади.
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон шаҳридаги "Шимолий кичик даҳа" кичик ноҳиясидаги 77-уйнинг 15-хонадонида газ тармоқлари ва қурилмаларидан нотўғри фойдаланиш натижасида фавқулодда техноген ҳодиса рўй берган. Дастлабки талқинга кўра, ўлчаш мосламасининг ичида газ-ҳаво аралашмасидан чақнаш пайдо бўлиши, уни ишдан чиқишига олиб келган.
“Газ ускуналари ва газ тармоғи ичидаги газ-ҳаво аралашмасининг пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири, бу газ ҳисоблагич ўрнатилишидан аввал, хусусан, қўшни хонадонлардаги газ тармоқлари учун мўлжалланмаган резина шлангни улаш натижасида (учта хонадонда мавжудлиги аниқланди) газ қувурига атмосфера ҳавосининг киришидир. Ҳисоблагич тармоқдаги юқори босимдан ишдан чиққан деган талқин ҳақиқатга мос келмайди. Барча тафсилотлар махсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланмоқда”, - дейилади маълумотда.
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ барча табиий газ истеъмолчиларини хонадонлари ичидаги газ ускуналари ва тармоқларини ўз вақтида техник текширувдан ўтказишга, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузмасликка, ностандарт ҳамда қўлбола газ ускуналари ва шланглардан фойдаланмасликка чақирган.
“Техник тафтиш бўйича барча савол ҳамда мурожаатлар учун 104 рақамига қўнғироқ қилинг. Шунингдек, сизлардан "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий филиаллари хизмат кўрсатиш бўлими ходимларига газ ускуналари, қувурлар ва жиҳозларни белгиланган тартибда режали кўрик ҳамда техник текширувларни карантин чораларига риоя қилган ҳолда амалга оширишлари учун имконият яратиб беришингизни яна бир бор сўраб қоламиз. Унутманг вақтида тузатилган носозлик, катта офатларнинг олдини олишда жуда муҳимдир”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, юқоридаги фавқулодда ҳолат натижалари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024