Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти кимошди савдоси назариясини такомиллаштирган америкалик иқтисодчиларга берилди
Фото: platforma.com
Стокҳолмда иқтисодиёт соҳасидаги мукофот эгаларининг номи эълон қилинди. Мукофот америкаликлар Пол Милгром ва Роберт Уилсонларга кимошди савдоси назариясини такомиллаштиргани ва янги аукцион шаклларини ихтиро қилганлиги учун берилди.
Швеция банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича Алфред Нобел мукофоти ғолибларини эълон қилиш Нобел ҳафталигини ёпиб берди.
2020 йилда Нобел мукофотига сазовор бўлганлар: Жаҳон озиқ-овқат дастури (Тинчлик мукофоти), шоир Луиза Глюк (адабиёт бўйича мукофот), Женнифер Дудна ва Эммануэл Шарпенте (кимё бўйича мукофот), Ҳарви Олтер, Майкл Ҳаутон ва Чарлз Райс (тиббиёт бўйича мукофот), Рожер Пенроуз, Андреа Гез ва Райнҳард Гензел (физика бўйича мукофот).
Нобел мукофотлари лауреатларга 10 декабрь куни, Алфред Нобелнинг туғилган кунида топширилади ва махсус зиёфат ўтказилади (Тинчлик бўйича мукофотни қўлга киритганлардан ташқари барча лауреатлар учун Стокҳолмда, Тинчлик мукофоти совриндорлари учун Ослода). 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли зиёфат ўтказилмайди, мукофотни топшириш маросими эса онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
07:20 / 27.03.2026
Инфографика: 2026 йилда дунёдаги 50 та энг йирик иқтисодиёт
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
21:44 / 13.03.2026
Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофоти энди ўзини қизиқтирмаслигини айтди
14:31 / 13.03.2026