Ўзбекистон | 09:11 / 26.10.2020
8530
2 дақиқада ўқилади

Аралаш жанг санъати бўйича «Мудофаа вазири кубоги» мусобақаси якунланди

Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази клубида аралаш жанг санъатлари бўйича профессионаллар ўртасида илк бор «Мудофаа вазири кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунлари саралаш ва ярим финал босқичи доирасидаги жанглар ташкиллаштирилди. Республиканинг турли вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган юздан ортиқ спортчи иштирокидаги муросасиз баҳслар натижаларига кўра, тўққизта вазн тоифасида финалчилар номи аниқланди.

Якшанба куни мусобақанинг тантанали очилиш ва финал босқичи бўлиб ўтди. Маросимда Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, Марказий Осиё аралаш жанг санъати конфедерацияси раҳбари Отабек Умаров, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, таниқли спортчилар ва фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Мудофаа вазири кубок баҳсларини очиқ деб эълон қилди. Қизиқарли кечган жанглар якунида «Мудофаа вазири кубоги» ғолиб ва совриндорлари номи аниқланди. Ўтказилган тўққизта беллашув натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси эгаллади.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга медаллар, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди, дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Мавзуга оид