Ўзбекистон | 13:11 / 21.12.2020
21813
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтиб, унда ташкилий масала кўрилди. Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, Зебинисо Шодиева Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зебинисо Шодиева шу вақтга қадар Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 

Бошқармага 2019 йил сентябридан буён Сайдиаҳмат Усмонов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид