Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда тўгараклар фаолияти тўлиқ тикланади
Халқ таълими вазирининг "Умумтаълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғига асосан умумий ўрта таълим муассасаларида маданий-маърифий йўналишдаги тадбирлар ҳамда турли тўгарак, секция ва клублар фаолияти йўлга қўйилади.
Вазирлик хабарига кўра, ўқувчиларнинг таълим олишига қўшимча шароит яратиш, дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан тўгараклари, шунингдек 5та муҳим ташаббус тўгараклари ҳам тўлиқ фаолият кўрсатади.
Бундан ташқари, ўқувчиларнинг ўқишга бўлган мотивациясини ошириш мақсадида “Йил ўқувчиси”, “Синф лидери”, “Тадбиркор ўқувчи” акция ва мусобақалари ташкил этилади.
Шунингдек, 21 декабрдан эътиборан республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги барча турдаги мактаб-интернатларда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарори билан ўқувчилар анъанавий тарзда таълим олиши учун барча турдаги мактаб-интернатлар ётоқхонаси фаолияти санитария-эпидемиологик талаблар асосида ташкил этилади. Ота-оналар ихтиёрида ушбу мактабларда фарзандларини анъанавий ёки масофавий таълим шаклини танлаш имконияти қолдирилади.
Мавзуга оид
09:40 / 14.10.2025
Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатлари қоплаб берилади
17:23 / 16.06.2025
Камбағал оилалар фарзандлари қўшимча таълимга жалб қилинади
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
14:47 / 04.12.2024