Ўзбекистон | 16:20 / 04.01.2021
11292
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда мактаб қозонхонаси портлаши оқибатида бир киши вафот этди

Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирида қозонхона портлаши оқибатида бир киши вафот этган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилган.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича воқеа 3 январ куни ярим кечада содир бўлган. Қайд этилишича, 2021 йилнинг 3 январ куни, тахминан, соат 00:20 да Самарқанд шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби қозонхонасининг иситиш тизимида портлаш содир бўлган. Оқибатда, шу мактабда қозонхона назоратчиси вазифасида ишловчи 50 ёшли Ҳ. тан жароҳатлари олган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят бўлимига ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бемор шифохонада вафот этган.

Маълум бўлишича, ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, 2 январ куни соат 23 ларда 4-мактаб жойлашган маҳаллада чироқ ўчади. Шундан сўнг, бирданига газ босими кўтарилади ва назоратчи қозонхонага кирган пайтда у портлаб кетади.

Мавзуга оид