Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Умаров 2006-2018 йилларда Тошлоқ тумани ҳокими, 2018-2019 йилларда Қува тумани ҳокими вазифасида ишлаган.
У 2019 йил мартидан шу пайтга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Аввалроқ, Қува туманининг 4та сектор раҳбари ишдан кетгани хабар қилинганди.















