Ўзбекистон | 18:54 / 29.03.2021
27171
1 дақиқада ўқилади

Виктор Орбан Тошкентга келди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 29 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

ЎзА хабар беришича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон ва унинг рафиқасини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Венгрия делегацияси Тошкентдаги Мустақиллик майдонига йўл олди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга илк расмий ташрифини Мустақиллик майдонидан бошлади.

Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

ЎзА

Қайд этилишича, меҳмонларга Мустақиллик майдонининг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Виктор Орбан бу мажмуа ўзбек халқини истиқлол руҳидан куч олиб, янада улкан марралар сари интилишида ўзига хос маёқ бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг Венгрия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Мавзуга оид