Самарқанд шаҳридаги мактабда бир нафар ўқувчида коронавирус аниқланган. Шу сабабли мактаб 14 кунлик карантинга ёпилган. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрел куни Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирув чоғида шаҳардаги 35-умумтаълим мактабининг бир нафар ўқувчисида Covid-19 касаллиги аниқланган.

Шундан сўнг, шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2021 йил 8 апрелдаги 5-сонли қарорига асосан 35- умумтаълим мактаби 14 кун мобайнида фаолиятини онлайн олиб бориши бўйича қарор қабул қилинган.