Ўзбекистон | 08:04 / 14.04.2021
15870
1 дақиқада ўқилади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президентининг 2021 йил 9 апрелдаги қарори билан Бахтиёр Раҳимов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловдан олдин Б.Раҳимов Ўзбекистон президенти администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.

Б.Раҳимов янги лавозимида экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими самарали ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ташқи бозорларда комплекс маркетинг сиёсатини олиб бориш, шунингдек, транспорт-коммуникация ва логистика салоҳиятини, халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.

Бундан олдинроқ 2020 йилдан буён Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Анвар Асамов Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Раҳимов инвестиция вазирлигида Асамовнинг ўрнини эгаллади.

Божхона қўмитасида эса Раҳимовнинг ўрнига Ўткир Қодиров тайинланган.

Мавзуга оид