Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи қарийб 9,5 миллион сўм асоссиз қарз қилинди
Қашқадарё вилояти Косон тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан шу туманда яшовчи истеъмолчи «гарданига илинган» қарийб 9,5 миллион сўм асоссиз қарз ўчирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Б.Маҳматмуродов томонидан мурожаат келиб тушган. Унда маълум қилинишича, истеъмолчи 2015 йилда дала майдонига СЕ 303 русумли сув насоси ўрнатган. Тўловларни ўз вақтида тўлаб келишига қарамасдан унга Косон тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан 9 миллион 443 минг сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Истеъмолчи ўз аризасида ушбу қарздорликка Косон ТЭТК ходимларининг масъулиятсизлиги сабаб бўлганини билдирган.
Федерация ходимлари томонидан ушбу мурожаат ўрганилганда, нореал қарздорлик 2019 йилдан буён мавжуд бўлиб ҳанузгача бартараф этилмаган аниқланган. Ушбу қарздорликни бартараф этиш юзасидан МИБ ходимлари ва электр таьминоти масъуллари хулоса қилган бўлса-да, қарздорлик дастурдан ўчирилмаган.
Шундан сўнг, мазкур қарздорлик бўйича Федерация ходимлари томонидан Косон туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Суд томонларнинг важларини ўрганиб чиқиб, 3 йилдан бери истеъмолчининг бўйнида турган 9 миллион 443 минг сўм маблағни асоссиз қарздорлик деб топган ва дастурдан чиқариш бўйича қарор қабул қилган.