«Биз қонунни бузганимиз йўқ» — Интернетда реклама объекти бузиб ташланаётган тадбиркор видеомурожаати тарқалди
Kun.uz ҳолат юзасидан ҳодиса юз берган ҳудуд – Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги билан боғланди. Аммо ҳокимлик бу масалада изоҳ беролмаслигини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманидаги ташқи реклама объекти бузиб ташланаётгани акс этган видео тарқалди. Унда ўзини объектнинг эгаси сифатида таништирган тадбиркор мурожаати ҳам намоён бўлган.
«20 йилдан бери реклама бизнеси билан шуғулланаман. Бу шит қонуний, ҳужжатлари бор. Ҳеч қандай асоссиз реклама шитини бузишяпти. Бу бизнинг бизнесимиз. Менинг компаниямда 12 киши ишлайди. Улар шу ердан ойлик олишади. Бу хусусий бизнес, биз солиқ тўлаймиз. Президентимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаяпти. Нима учун шитимизни бузишяпти?
Мен яҳудийман. Қариндошларим Германия, Исроил, Америкада яшайди. Лекин мен у ерга кетишни хоҳламайман. Чунки бу мамлакатни яхши кўраман. Бу одамлар шитни бузишлари мумкин эмас. Мен уларни судга бераман. Биз ҳеч қайси қонунни бузганимиз йўқ», дейди тадбиркор.
Kun.uz ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги билан боғланди. Аммо ҳокимлик бу масалада изоҳ беролмаслигини билдирди.
Аввалроқ, Kun.uz сайтида Тошкент шаҳридаги юзлаб реклама баннерлари ҳеч қандай ҳуқуқий асос кўрсатилмасдан бузиб юборилаётгани бўйича мақола эълон қилинганди.
Тадбиркорлар ушбу масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳузурига ҳам киришган. Пойтахт ҳокими маҳаллий ҳокимликларга бундай буйруқ берилмаганини, тадбиркорлар ИИО ходимларини чақириб ёки прокуратура ва суд орқали ўз мулкларини ҳимоя қилиб олишлари мумкинлигини айтган.
Шу кунларда пойтахтдаги ташқи реклама бизнеси эгаларининг ўзларига мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган, баҳоси 30 миллиондан 300 миллион сўмгача турадиган реклама конструкциялари номаълум сабабларга кўра бузиб ташланаётгани ҳақидаги мурожаатлари ижтимоий тармоқларни тўлдирмоқда.
Аммо, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган Бизнес омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги ёки Бош прокуратура шу кунга қадар вазият юзасидан муносабат билдирганича йўқ.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

23:27 / 28.03.2025
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

21:02 / 26.03.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

15:11 / 26.03.2025