Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «GM Uzbekistan»га ишга киритишини айтиб, фуқаролардан 21 минг доллар олган йигит ушланди
Андижон вилояти, Асака тумани, Қадрият маҳалласида яшовчи Я.Акмалбек ўзини “UzAutoMotors” АЖнинг кадрлар бўлими бошлиғи деб таништиради.
Унинг сўзларига ишонган фуқаролар Ш.Назиржон, Х.Солижон, С.Фурқат, С.Шерзод ва бошқалар ўзлари ва қариндошларини “GM Uzbekistаn” автомобиль заводига ҳайдовчиликка ишга киритиб қўйиши ва имтиёзли тўловлар асосида автомашина олиб беришига ишонишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Я.Акмалбек 2020 йил май ойидан июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу фуқаролардан жами 21 100 АҚШ доллари ва 760 000 сўм пул маблағларини алдов йўли билан олиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Я.Акмалбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, Я.Акмалбек ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Аввалроқ, Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланган эди.
Мавзуга оид
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
13:51 / 26.02.2026
Андижонда 9 ёшли бола юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
09:58 / 12.02.2026