08:27 / 30.04.2021
7504

Президент қарори билан иккита халқаро шартнома тасдиқланди

Президентнинг “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзитини "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясини мажбурий тартибда жалб қилган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома;
  • 2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан моторли зирҳланган (қурол-аслаҳа билан жиҳозланмаган) транспорт воситаларининг Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Битим истиқболда Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг ҳуқуқий асосларини сақлаб қолиш учун муҳим мақсад ва йўналишларни қамраб олади, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада давом эттириш, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

Top