10 май куни Ўзбекистон Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида «Сардоба иши»га оид ёпиқ суд жараёнлари ниҳоясига етди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

«Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди», – дейилади расмий ахборотда.

Суд ҳукмига кўра:

М. Холматов  «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган –

– ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

С. Руднев – «UzGIP» МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган –

– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

С. Абдуназаров – «Сирдарё сув қурилиш инвест» ДУК раҳбари лавозимида ишлаган –

– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда