Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Isuzu юк машинаси Зарафшон дарёси қирғоғига ағдарилиб кетди
Самарқанд шаҳрида Isuzu юк машинаси Зарафшон дарёси қирғоғига ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 29 май куни соат 05:30ларда М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи 35-километрида Тошкент-Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси Зарафшон дарёсининг қирғоғига ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, юк машинасининг ҳайдовчиси ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Юк машинаси ва унга ортилган юклар жиддий шикастланган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:32 / 15.06.2026
Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026