Сенаторлар қуролга доир қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни рад этди
Бугун, 29 май куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг XV ялпи мажлисида сенаторлар “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, бунга қонунчилик ташаббускори субъекти ва қонун лойиҳаси ишлаб чиққан тарафлар томонидан Ўзбекистонда қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг амалдаги ижроси, унинг нормаларини қўллашда вужудга келган муаммолар таҳлил қилинмагани сабаб қилиб кўрсатилган.
Ўрганишларга кўра, Ўзбекистонда ўқотар қурол муомаласи билан боғлиқ қатор тизимли муаммолар мавжуд. Улар:
- ҳозирги кунга қадар қуролга эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати тасдиқланмаган. Ўқотар ов қуролига эгалик қилиш учун фуқарога нисбатан тиббий чекловлар мавжуд бўлса-да, унинг спиртли ичимликларга ружу қўйгани, гиёҳвандликка мубтало бўлгани тегишли рухсатнома олиш учун тўсқинлик қилмайди.
- қурол эгаларини тиббий чекловлар бўйича даврий равишда текшириш, улар билан бирга яшовчи фуқаролар орасида руҳий касалликка чалинган, спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёҳвандликка мубтало бўлганларга эътибор қаратиш механизмлари мавжуд эмас.
- ўқотар ов қуроллари ҳамда пневматик ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари билан кириш таъқиқланган объектлар учун умуммажбурий тартиб ўрнатилмаган.
Бу, ўз навбатида, турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
Мавзуга оид
13:40
Қўшинларнинг замонавий қуроллар билан таъминланганлик даражаси 45 фоизни ташкил этди
10:43 / 16.01.2025
Немис фирмаси Россияга қурол етказиб берганини рад этди
12:12 / 04.01.2025
Черногория шов-шувли қотилликдан сўнг қурол ҳақидаги нормаларни кучайтиради
08:32 / 11.12.2024