Ўзбекистон | 17:59 / 01.06.2021
4096
3 дақиқада ўқилади

«Депутатларнинг муҳокамаси энди бошланади» — Қонунчилик палатаси вице спикери «Реклама тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси парламентда муҳокама қилинар экан, у кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одил Тожиев Kun.uz мухбирининг сўровига жавобан, қонун лойиҳаси бўйича ўз муносабатини билдирди.

«Мавзуга эътибор қаратилганидан хурсанд бўлдик, аммо ёндашув фақат бир ёқлама экани мени таажжубга соляпти.

Хўш, вазиятга назар солайлик.

Биринчи қадам

«Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг ижодкори Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бўлиб, ташаббускор сифатида Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Иккинчи қадам

Белгиланган тартибда лойиҳа Қонунчилик палатаси муҳокамасига концептуал жиҳатдан қўйилди. Содда қилиб айтганда: «Бизга шу соҳани тартибга солувчи янги қонун керакми?» тарзида масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Томонлар ўз фикрини ҳимоя қилишди, кутилаётган натижалар таҳлилга тортилди.

Учинчи қадам

Кўпчиликнинг қўллови билан лойиҳа «Ҳа, соҳани янада ривожлантириш керак», деган қарорга келинди, яъни концептуал жиҳатдан қабул қилинди. Бўлди. Мана шу босқичдан бошлаб биз қонун ижодкорлиги нуқтаи назаридан «Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини моддама-модда, сўзма-сўз чиғириқдан ўтказяпмиз. Чинакам меҳнат мана шу оралиқда бўлади», – деди у.

Вице спикерга кўра, унинг ўзи ҳам «Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси тўғрисида шахсий таклифларини тайёрлаб қўйган.

«Шулардан бирини очиқлайман. Лойиҳанинг 18-моддасига кўра, янгиликлар тўғрисидаги ахборот-таҳлилий кўрсатувларда, реклама роликлари ва блокларида, телерадиодастурларнинг анонслари ва блокларида ҳомийлик ва ҳамкорликка йўл қўйилмайди, деган чеклов берилган. Ушбу чеклов нормаси мутлақо нотўғри, чиқариб юборилиши лозим! Соҳа вакиллари фикрига кўра, агар ушбу норма қабул қилинса, нодавлат телеканалларга йилига энг камида 10 млрд сўм зарар келтиради. Камига солиқлардан шаклланадиган Республика бюджети қисман зарар кўради. Бу энди-энди ривожланаётган нодавлат теле ва радиоканалларнинг «оёғига болта уриш» деган гап!

Қонун лойиҳасининг 22, 32, 41, 42-моддалари юзасидан ҳам позициям бор.

Бу каби таклифларни лойиҳа муҳокамасининг иккинчи ўқишида ҳимоя қиламиз ва уддалаймиз, албатта, ишимиз шу!

Хуллас, қонун ижодкорлиги процедурасини тушунмай туриб, Қонунчилик палатаси депутатларининг салоҳиятини шубҳа остига қўядиган фикр айтилса, жуда қизиқ туюларкан.

Масаланинг яна бир тарафи – ҳозирги очиқлик ва ошкоралик даврида ўз фикрини тўғри ва теран билдираётган нодавлат телеканаллар вакиллари ва журналистларни ҳам тўғри тушуниш керак.

Шу ўринда, шахсан мен Қонунчилик палатаси фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан доим мулоқотга тайёрлигимни билдираман», – деди Одил Тожиев.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди