Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ сув таъминотини яхшилаш борасида 6та инвестиция лойиҳасини амалга оширади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида 2021 йилда умумий қиймати 462,5 млн. долларга тенг бўлган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича Хоразмда 2та, Наманганда 2та, Қашқадарёда 1та ҳамда Тошкент шаҳрида 1та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди.
Таъкидланишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида 2021 йилда умумий қиймати 462,5 млн. долларга тенг бўлган 6та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг жами 370 млн. доллар миқдоридаги қарз маблағлари ҳисобидан бажарилиши кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳалар Хоразмда 2та, Наманганда 2та, Қашқадарёда 1та ҳамда Тошкент шаҳрида 1тани ташкил этади.
1. «Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси – умумий қиймати 74,64 млн. доллар.
Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
- 60 млн. доллар (80,4 фоиз) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;
- 14,6 млн. доллар (19,6 фоиз) давлат бюджети маблағлари.
2. «Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳаси – умумий қиймати 114,5 млн. доллар
Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда:
- 90 млн. доллар (78,6 фоиз) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;
- 24,5 млн. доллар (21,4 фоиз) давлат бюджети маблағлари.
3. «Наманган вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси – умумий қиймати 74,6 млн. доллар
Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
- 60 млн. доллар (80 фоиз) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;
- 14,6 млн. доллар (20 фоиз) давлат бюджети маблағлари.
4. «Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш» лойиҳаси – умумий қиймати 85,1 млн. доллар.
Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
- 70,0 млн. доллар (82 фоиз) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;
- 15,1 млн. доллар (18 фоиз) давлат бюджети маблағлари.
5. «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳаси - умумий қиймати 76,04 млн. доллар.
Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда:
- 60 млн. доллар (78,9 фоиз) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;
- 16,04 млн. доллар (21,1 фоиз) давлат бюджети маблағлари.
6. «Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва канализация тизимларини модренизация қилиш» лойиҳаси – умумий қиймати 37,2 млн. доллар.
Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
- 30 млн. доллар (80,7 фоиз) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;
- 7,2 млн. доллар (19,3 фоиз) давлат бюджети маблағлари.
Ушбу ишлар учун ҳукумат қарори лойиҳаси 2020 йил 10 декабрь куни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Мавзуга оид
09:14
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026