Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда магистрал газ қувурининг ҳимоя майдонига тегишли ер аукционга чиқарилгани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида яшовчи фуқаро аукциондан ютиб олган ерига уй-жой қура олмаётгани айтилган видео тарқалди. Қашқадарё вилоят кадастр бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди. Унда билдирилишича, фуқаро сотиб олган ер Муборак магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли магистрал газ қувурининг ҳимоя ҳудудига тегишли бўлиб, мазкур ер майдони аукцион савдоларига нотўғри чиқарилган.
Маълум қилинишича, Ғузор тумани «Жарариқ» МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Д аукцион савдосига қўйилган «Чақар» МФЙ, Ғалча қишлоғида жойлашган ер майдонининг 4 сотих қисмини Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги № 127-038264 сонли ютуқ баённомасига асосан ютиб олган.
Бугунги кундан ушбу ер участкаси Муборак магистрал газ қувурлари бошқармасининг газ қувурлари муҳофаза зонасига тушиб қолганлиги сабабли фуқаро томонидан қилинаётган қурилиш ишлари тўхтатилган.
Қайд этилишича, «Чақар» МФЙ, Ғалча қишлоғида жойлашган ер майдонининг савдога чиқарилишига вилоят ҳудудгаз таъминоти Ғузор тумани филиали мазкур аукцион савдосига қуйилган ер майдонида ҳеч қандай муҳофаза зонаси йўқлиги тўғрисидаги хулосани тизимга киритгани сабаб бўлган.
Таъкидланишича, Ғузор тумани филиали томонидан фуқарога шу ҳудуднинг бошқа қисмидан ер участкаси ўлчаб берилиб, қурилиш харажатларининг ўрнини тўлдириш мақсадида 2 тонна цемент, бир машина шағал тушириб берилган. Шунингдек, келтирилган тоғ тошлари ўлчаб берилган янги ер участкасига ташиб келтириб берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Маданият» МФЙ, Қўтонбой қишлоғида жойлашган 51-мактабга туташ бўлган маҳаллий кўча ҳимояси майдони аукционга нотўғри чиқариб юборилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026