Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ўз ҳовлисида 21 туп каннабис ўстириб келаётган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ўз ҳовлисида 21 туп каннабис ўстириб келаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 август куни соат 10:00ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ва Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг «Шаматон» МФЙда яшовчи нафақахўр С.Х. яшаш уйи ҳовлисида жами 21 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган. Нам ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик ўсимликлари тортилганда оғирлиги 1850 грамм чиққан.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:13 / 24.03.2026
Шаҳрисабз туманида қор кўчкиси кузатилди
15:39 / 20.11.2025
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш фош этилди
14:54 / 25.10.2025
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди
11:05 / 20.06.2025