Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Ўзбекистон қочқинлар учун чегарани очиши ҳақида тарқалган хабарни рад этди
Ўзбекистон-Афғонистон чегараси ёпиқ, чегарадан транспорт орқали кесиб ўтиш мумкин эмас. Яқин орада чегарани очиш ҳам режалаштирилмаяпти.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги толиблар режимидан қочаётган одамлар учун ўз чегараларини очишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Бугун интернет тармоғидаги айрим ахборот агентликлари ва веб-сайтлари орқали «Ўзбекистон Афғонистондаги «Толибон» режимидан қочганларга ўз чегараларини очишга тайёрлиги» ҳақидаги маълумотлар тарқалди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Ҳозирда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон-Афғонистон чегараси тўлиқ ёпилган ва «Термиз» назорат-ўтказиш пунктидан қуруқлик орқали ўтиш амалга оширилмаяпти.
Яқин орада Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги «Термиз» назорат-ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилмаган.
Чегарани кесиб ўтишга бўлган ҳар қандай уринишлар, уларнинг сабабларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бартараф этилади.
Ўзбекистон томони қатор давлатларга охирги 12 кун ичида Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиб, уларнинг мамлакатимизга келиши ва Ўзбекистонни тарк этиши фақат ҳаво йўли орқали амалга оширилди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида афғон қочоқларини қабул қилмаслигини, транзитда ёрдам кўрсатишини, уларнинг мамлакатда қатъий чекланган вақтда бўлиб туришини яна бир бор маълум қилади.
Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ҳамда қўшни мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига қатъий содиқлигини яна бир бор таъкидлайди», дейилади хабарда.
Аввалроқ Reuters Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас Ўзбекистон Германия рўйхатида хавф остида ва эвакуацияга муҳтож деб ҳисобланган «Толибон» сиёсий тузумидан қочаётган шахсларга ўз чегараларини очишга тайёрлигини билдирганини маълум қилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026