Ўзи нима гап?

Дунё бўйлаб грин-карта лотереясининг минглаб ғолиблари АҚШ ҳукуматига қарши судга даъво киритишмоқда. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Даъвогарлар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Кёртис Моррисон твиттерда АҚШ ҳукуматига қарши даъво 141 мамлакатдан 24 минг нафардан ортиқ одам номидан берилганини маълум қилди. Мазкур иш Колумбия округи суди томонидан кўриб чиқилиши кутиляпти.

Судга мурожаат қилган “Турли миллат вакиллари учун иммиграциявий виза дастури” (Diversity Immigrant Visa Program – AҚШ резиденти мақомини олиш ҳуқуқини берувчи визалар олиш дастури)нинг минглаб ғолиблари АҚШ уларнинг аризаларини кўриб чиқишдан бош тортаётгани сабабли Америкада янги ҳаёт бошлаш имкониятини йўқотишдан хавотирда.

Ҳар йили 55 мингта грин-карта

DV Lottery дастурида cўнгги беш йилда АҚШга 50 минг фуқароси иммиграция қилган давлатлардан ташқари барча давлатлар фуқаролари қатнаша олади. Ўзбекистонликлар ҳам дастурда иштирок эта олувчилар жумласидандир. Ҳар йили лотереяда иштирок этганлар орасидан дунё бўйлаб 55 минг киши танлаб олинади. Улар орасида АҚШ фуқаролари ва дастурда иштирок эта олмайдиган мамлакатлар вакиллари бўлмаслиги кафолатланади.

Ушбу дастур оддий, лекин қатъий талабларга жавоб берадиган шахсларга доимий яшаш мақомини беришни назарда тутади. Одатда анкета тўлдирувчи ҳеч бўлмаганда ўрта маълумотга эга бўлиши, Ўзбекистон шароитида лицей ёки коллежни тамомлаган бўлиши талаб этилади. Грин-карта эгалари тасодифий танланади. Бериладиган визалар мамлакат ва минтақа бўйича чекланган. Ҳеч қайси мамлакатга умумий «грин-карта»нинг 7 фоизидан (3,5 минг) ортиғи берилмайди.

Лекин грин-карта ютганларнинг ҳаммаси ҳам АҚШга кета олмаган. 2016 йил май ойида 4 501 нафар, 2017 йил майида 4 494 нафар ўзбекистонликка ютуқ чиққан. Бироқ 2017 йилда фақатгина 3199 нафар, 2018 йилда 2058 нафар, 2019 йилда эса 823 нафар Ўзбекистон фуқароси DV дастури орқали АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини